Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3301 марта ўқилди

Иқлим ва бошқа табиий шароитлар туфайли муайян давр (мавсум) давомида бажариладиган ишлар мавсумий ишлардир.

Мавсумий ишларнинг давомийлиги, қоида тариқасида, 6 ойдан ошмаслиги керак.

Мавсумий ишларнинг, шу жумладан 6 ойдан ортиқ давр (мавсум) ичида амалга оширилиши мумкин бўлган айрим мавсумий ишларнинг рўйхатлари ва мазкур айрим мавсумий ишларнинг энг кўп давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.

  • Ишнинг мавсумий хусусияти тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида кўрсатилиши керак.
  • Мавсумий ходимларни ишга қабул қилиш чоғида синов муддати белгиланмайди.
  • Мавсумий ходимлар билан меҳнат шартномаси мавсумнинг давомийлигидан ошмайдиган муддатга тузилади.
Chat